Давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида нималар тақиқланади?
Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларида айрим хатти-ҳаракатлар чекланган. Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида шу ҳақда маълумот берилди.
Маълум бўлишича, давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида қуйидагилар тақиқланади:
— чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видео суратга олиш;
— давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа алоқа воситалардан фойдаланиш;
— давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;
— ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;
— ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter