Чироқчида поезд йўлини тўсишга чиққанлар судга чақирилди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилгани айтилмоқда.
Чироқчи туман «Айритом» МФЙ профилактика инспектори Аҳрор Дўстқуловнинг маълумот беришича, мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилмоқда, 37 нафар фуқарога огоҳлантириш берилган.
«Эртага 13 нафар фуқаро судга чақирилган ва уларнинг хатти-ҳаракатига судда баҳо берилади», — деди маҳалла профилактика инспектори.
Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни тахминан эрталаб соат 09:00 дан 10:20 ларга қадар «Қарши минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасига қарашли Айратом темир йўл бекати ҳудудида Чироқчи туман «Айратом» қишлоғи фуқаролари темир йўл устига йиғилганлиги акс этган видео тарқалганди. Туман ҳокими электр муаммосини бартараф этиш бўйича сўзида турмагани учун аҳоли поезд йўлини тўсишга чиққани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter