Чинозда икки улфатнинг жанжали оғир оқибат келтириб чиқарди
Тошкент вилояти Чиноз туманида икки қўшни ва улфатнинг ўзаро жанжали қасддан одам ўлдиришдек оғир жиноятгача етиб борди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 10 январь куни соат 19:30ларда Чиноз тумани, Ғайрат маҳалласида Ғ.Қуандиков (1969 й.т., судланмаган, нафақахўр), қўшниси К.Аҳмедов (1968 й.т., судланмаган, ишсиз) билан спиртли ичимлик ичиб, Газ 31-029 русумли автомашинада уйига кетишаётган вақтида, автомашина ичида ўзаро жанжаллашиб қолишади.
Ғайрат маҳалласи ҳудудида жойлашган стадион олдида автомашинадан тушиб, у ерда ўзаро уришгандан сўнг, Ғ.Қуандиков автомашина ичидан ошхона пичоғини олиб, у ердан кетаётган К.Аҳмедовнинг орқасидан бориб, унинг орқа қисмидан чап бўйин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдиради.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter