Чақалоғини сотишга уринган шўрчилик фуқарога нисбатан жиноят иши очилди
Бош прокуратура Департаментининг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Ч.Т. ўзининг 2018 йил 13 октябрь куни туғилган фарзанди Р.Б.ни 1,5 млн. сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ч.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter