Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бюджет пулини талон-торож қилган раҳбарларга нисбатан жиноят иши очилди

Бюджет пулини талон-торож қилган раҳбарларга нисбатан жиноят иши очилди

Фото: «Xabar.uz»

Наманган вилояти, Поп туманида бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти, Поп туманидаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари қайта назорат ўлчовидан ўтказилганда, қурилиш ишларини олиб борган «Зиё С» қурилиш корхонаси томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали жами 78 млн. сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш корхонаси раҳбарига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг