Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода танишининг 57 минг АҚШ долларини еб юборган «устаси фаранг» ушланди

Бухорода танишининг 57 минг АҚШ долларини еб юборган «устаси фаранг» ушланди

Фото: «Спутник»

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида шу йил 21 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2014 йил 10 ноябрь куни Чармгарон МФЙда яшовчи Ш.М. таниши Ж.Х.га биргаликда темир олди-сотдиси билан шуғулланишни айтиб, алдов йўли билан 57 минг АҚШ доллар пулини олади.

Аммо у берган ваъдасини бажармай, шу кунгача пулларни қайтариб бермаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ш.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг