Бу иллат ҳали ҳам бор: «Шапка» эвазига «СОBALT»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.К. фуқаро О.дан «CHEVROLET СОBALT» русумли автомашинани автосалонда ишловчи танишлари орқали навбатсиз олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, бундан ташқари, тадбир давомида ушланган фуқаро З.К.нинг ёнида 17850 АҚШ доллари ва 773000 сўм пул маблағлари борлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўралганда, 17850 АҚШ долларини Жарқўрғон тумани Деҳқон бозори атрофида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи нотаниш шахслардан ҳар бир АҚШ долларини 8350 сўмдан ҳисоблаб, кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter