Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бошқа поездга адашиб чиққан йўловчи нима қилиши лозим?

Бошқа поездга адашиб чиққан йўловчи нима қилиши лозим?

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Йўлда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. Кимдир адашиб қолади, яна кимдир эса бошқа поездга ўтириб олиши мумкин. Хўш, бундай вақтда қонунчилик нима дейди? «Ҳуқуқий ахборот» канали шу ҳақида маълумот бериб ўтди.

Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

Бу ҳолатда йўловчи поездга адашиб чиққан станциясига бепул қайтариб юборилади.

Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин поездга чиққан йўловчи йўлдаги станцияда ўз чипталарини қайта расмийлаштириш шарти билан шу поездда манзилига етиб олиши мумкин.

Чиптасида кўрсатилганидан қимматроқ вагонга (масалан, чипта плацкартга олинган вагон купе бўлса) кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар бўлса ушбу вагонда қўшимча тўлов эвазига қолиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг