Бош прокуратура Саид-Абдулазиз Юсуповга қўйилаётган янги айбловларни очиқлади (видео)
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Эркин Юлдашев ОАВ вакиллари билан бўлган мулоқот чоғида Саид-Абдулазиз Юсуповнинг жиноят иши билан боғлиқ янги тафсилотларни маълум қилди.
Саид-Абдулазиз Юсупов жуда кўп қийматда фирибгарлик жинояти содир этгани аввал хабар қилинган эди. Эркин Юлдашев томонидан таъкидланишича, иш бўйича аризачи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, юзлаштириш ва экспертиза хулосаларига кўра ушбу айблов илгари сурилган.
Тергов жараёнида янги ҳолат юзага чиққани хабар қилинди. Унга кўра Саид-Абдулазиз Юсупов аввал содир этган жиноятлари бўйича етказилган зарарни қоплаш учун ўз лавозимини суистеъмол қилган. У ўзи бошқариб келган Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига тегишли бўлган 270 миллион сўм маблағни талон-тарож қилгани хабар қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter