Бош прокуратура Қўқондаги ҳолат бўйича баёнот берди
Бош прокуратура матбуот хизмати Қўқонда ўтказилган тадбир жараёнида маҳкама ҳузуридаги Департамент ходимига тан жароҳати етказилган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Баёнотга кўра, Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4 200 АҚШ долларини 40,2 млн. сўмга сотаётган вақтида ушланган. Айни жараёнда фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказади ва ҳодиса жойида яширинади.
Мазкур ҳолат бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter