Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларнинг кийимларини ўғирлаган шахс ушланди

Болаларнинг кийимларини ўғирлаган шахс ушланди

Фото: «Kurgan.ru»

2021 йил 23 сентябрь куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган. шу йил 22 сентябрь куни соат 09:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига эшик қулфини бузиб кириб, жавон ичида бўлган 1.000.000 сўм пулини ва болалар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг