Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларни қийнаб жазолаган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Болаларни қийнаб жазолаган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 277-мактабда 1-синф ўқувчилари игна ва бурама мих санчиб жазолаб келган ўқитувчи ишдан бўшатилгани маълум қилинганди.

Болалар омбудсмани ахборот хизмати қўшимча маълумот беришича, терговга қадар текширув натижасида ўқитувчи (аёл киши) 2016 йилда туғилган Й.М. ва Ш.У. ларнинг қўлларини бурама мих (саморез) ни бир неча марта тиқиб келиб, ўқувчиларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказганлиги аниқланган.

Жорий йилнинг 18 апрель куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан С.Р. га (2002 йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов доирасида қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг