Блогер Дадахон Ҳайдаров озодликка чиқди
Сўх туманида юз берган оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб шу йилнинг 22 августидан буён ушлаб турилган блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (Дадахон Ҳайдаров) бугун – 2 сентябрь куни озодликка чиқарилган. Бу ҳақда унинг адвокати Ҳамидахон Абдуназарова «Kun.uz»га маълум қилган.
Адовкатнинг маълум қилишича, ҳимояси остидаги шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун етарли асослар бўлмаган. Шу сабабдан у тергов органининг қарори билан қўйиб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Сўх туманида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ортидан қўзғатилган жиноят иши доирасида бир неча киши қамоққа олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter