Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йилдан бери сарсон юрган тадбиркорнинг манфаати судда ҳимоя қилинди

Бир йилдан бери сарсон юрган тадбиркорнинг манфаати судда ҳимоя қилинди

Наманган шаҳрида фаолият юритувчи «Rizo» хусусий корхонаси Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан нега норози бўлди?

Аниқланишича, дастлабки мурожаатда тадбиркорнинг кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ижобий хулоса берилган. Кейингиларида қонунчилик ҳужжатларига асосланмаган ҳолда рад этиб келинаётгани учун тадбиркор бу хабарномани ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан Наманган туманлараро судига ариза ёзган.

Биринчи инстанция суди томонидан ариза рад этилган. Шундан сўнг тадбиркор Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилдан апелляция инстанциясида унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, суд жараёнида иштирок этишини сўраган.

Вакил ходими суд жараёнида қатнашиб, тадбиркорнинг қонуний талаблари асосида судга маълумотлар тақдим этди: Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги исботлаб берилди.

Натижада Наманган вилояти маъмурий суди аппеляция инстанциясининг ҳал қилув қарори қабул қилиниб, биринчи инстанция суди қарори бекор қилинди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг