Бир танишим оилавий сирларимни қасддан тарқатмоқда. Нима қилишим керак?
АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
— Бир танишим оилавий сирларимни қасддан тарқатмоқда. Ушбу ҳолатда нима қилишим лозим? Бу каби ҳаракатлар учун жавобгарлик мавжудми?
— Шахснинг оилавий сирини унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда тарқатган шахсга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш — 8 млн 920 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай ҳаракатни амалга оширса, Жиноят кодексига мувофиқ 22 млн. 300 минг сўмгача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Сиз бундай ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter