Бекободдаги боғча болаларини заҳарлаш режаси қандай тузилган эди? (видео)
Ўтган йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум икки аёлнинг ўзаро суҳбати ёзилган аудиоёзув тарқалгани бўйича текширув бошланганди.
Аудиоёзувда болаларни заҳарлаш йўли билан боғча мудирасини лавозимдан олдириш мақсадида яширин режа тузиш ҳақида сўз юритилганди.
Тошкент вилояти ИИББ мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида аудиоёзув иштирокчиларидан бири билан суҳбат қилди.
Айтилишича, ушбу аудиоёзувда Бекобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари С.К. ва Бекобод тумани мактабгача таълим бошқармасида муқаддам ҳисобчи бўлиб ишлаган Ф.С.нинг суҳбати акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратурасига айнан суҳбат иштирокчиларидан бири - С.К.нинг ўзи мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, у 2019 йилнинг декабрь ойида ўз жиянини болалар боғчасига қайта ишга тиклаш ишлари билан юрган вақтда Ф.С. билан танишган. Ф.С. боғча мудирасидан ва бошқарма бошлиғидан норози эканлигини, ноҳақ ишдан бўшатилганлигини айтган. С.К. ҳам, ўз навбатида, шундай муаммога дуч келганлигини маълум қилган.
Ф.С. унинг телефон рақамини олган ва икки кундан кейин унга телефон қилиб, боғча болаларини заҳарлаб, раҳбарларни ишдан бўшатиш, шу орқали ўз мақсадларига эришиш режасини айтган.
Воқеа тафсилотларини суҳбат иштирокчиси қуйидаги видеода сўзлаб берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter