Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Asalhoney» қотилига суд ҳукми ўқилди

«Asalhoney» қотилига суд ҳукми ўқилди

«Asalhoney» номи билан танилган А. Х. нинг ўлимига оид жиноят иши юзасидан суд жараёни ниҳоясига етди.

Бугун, 2022 йил 9 август куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи К. Ш. (1997 йилда Хоразм вилоятида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди раиси Т. Обидов томонидан эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К. Ш. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и» банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми «в», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан 16,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят иши бўйича  «Ипак Йўли» ОАИТБ Чилонзор филиалида сақланаётган 10 269 000 сўм жабрланувчининг қонуний вакилига қайтарилиши ва судланувчидан қонуний вакил фойдасига 20 849 899 сўм қопланмаган зарар ундирилиши белгиланди.

Қонуний вакилга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан 20 сутка ичида, маҳкум ва фуқаровий даъвогар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Asalhoney»нинг қотили уни қандай ўлдирганини гапириб берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг