Асакада кадастр ходими 12 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди
«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Асака тумани филиали собиқ мутахассиси Х.А.ва мазкур филиалнинг бўлим бошлиғи Ў.Ю. 12000 АҚШ доллари олаётанида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, туман кадастр бўлими ходимлари фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унинг яшаш уйи кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ҳамда «Иссиқхона» қуриш учун 10 сотих ер ажратиб бериш эвазига юқорида қайд этилган миқдорда пул талаб қилган. Томонлар гўёки келишиб, қўлни қўлга ташлашади. Бироқ талаб қилинган пул хайрли мақсадларга сарфлаш насиб этмайди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «ҳожатбарор»лар нақ жиноят устида қўлга олинади.
Ҳолат юзасидан аллақчон жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter