Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алкогол ва тамаки маҳсулотини таълим, спорт ва диний муассасадан икки юз метр радиусда сотиш тақиқланиши кутиляпти

Алкогол ва тамаки маҳсулотини таълим, спорт ва диний муассасадан икки юз метр радиусда сотиш тақиқланиши кутиляпти

Фото: Google.com

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Мажлис кун тартибига киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида, шунингдек, умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар), ярмарка павильонларида реализация қилишни тақиқлаш белгиланмоқда.

Бундан ташқари, республика ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб киришга тақиқ ва жавобгарликни ўрнатиш (пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно) кўзда тутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг