Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлигининг собиқ ходими тергов ҳибсхонасидан озод этилди

Адлия вазирлигининг собиқ ходими тергов ҳибсхонасидан озод этилди

Манба: Twitter

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшановга қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, у қўйиб юборилди. Бу ҳақда унинг адвокати Абдумалик Абдуллаев маълум қилди.

«2023 йил 3 май куни сайёр қабулда можароли ҳолат кузатилиб, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев билан учрашмоқчи бўлган аёл ва унинг қайнотасини раҳбарининг қабулига ўтказишни истамагани ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 4 майдаги ажримига асосан Ҳусан Равшановни қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, 1-сонли тергов ҳибсхонасидан озод этилди.

Яшнобод туман суди судьяси жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқариш вақтида ЖПК 396-моддасига мувофиқ айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси нотўғри танланган, деган тўхтамга келиб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқарди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Адлия вазирлиги собиқ ходимига қарши иш очилгани ва тергов олиб борилаётгани хабар берилганди. Собиқ ходим ҳамкасблари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келганликда айбланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг