Адлия вазири айрим амалдорларнинг «бурнига чертди»
Бугун Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берган Адлия вазири Руслан Давлетов давлат амалдорларининг бурнига яхшигина «чертиб» ўтди.
Айтдики, ўз ҳуқуқларингни бил, деб миллионлаган аҳоли ортидан қувишдан кўра, давлат органларида қонунийликни таъминлаган афзалроқдир. Фуқаролар ўзига керак ёки нокерак масалалар юзасидан бошини қотириб, хавотирга тушиб юрмаслиги лозим. Аксинча, давлат органлари ва хизматчилари ўз вазифаларини тўғри бажариши керак, фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилмасликлари шарт.
2019 йил давомида вазирлик томонидан киритилган тақдимномалар асосида 181 та ноқонуний ҳужжатларнинг ижроси тўхтатилди, 2,8 мингтаси бекор қилинди.
Ноқонуний қарорлар қабул қилиш амалиёти, айниқса маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида кўп кузатилмоқда.
Энди қаранг: агар биз қонунга итоаткорликка минг чақириб турсакда, фуқаролар ўз кундалик ҳаётида бошқача манзарани кўрса, унда қонунга бўлган ишонч сўнади. Яъни, ҳар бир инсон қонунлар ижросига амалда гувоҳ бўлиб, буни ҳис қилса, бундан катта тарғиботнинг ўзи бўлмайди.
Аксарият вазирлик ва идоралар ўзларига тегишли қонун ҳужжатларини аҳолига тўғри тушунтириш масаласига иккинчи даражали иш сифатида қараб келатганига нима дейсиз?! Бунга мисол тариқасида вазир Давлат фуқаролик хизмати қонуни лойиҳаси, утилизация йиғими бўйича етарли тушунтиришлар берилмаганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter