«Адиблар хиёбони» атрофида қуролланган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 20:00 да ППХ ходимлари Ш.Нормахаматов ва И.Мирзамахмудовлар қурол олиб юрган шахсни қўлга олишди.
Сафдорлар Чилонзор тумани, «Адиблар хиёбони» автотураргоҳи олдида бемақсад турган фуқарони кўриб, шахсига ойдинлик киритиш учун олдига боради. Аммо у ходимларни кўриб қочишга уринади.
Тезкорлик билан ушбу шахс ушланиб, Чилонзор тумани 3-сонли ИИБга олиб бориб шахси текширилди. Текширув асносида ушбу фуқаро Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчаси, 111-уйда яшовчи 1983 й.т. М.Тошқодиров эканлиги аниқланиб, холислар иштирокида тинтув ўтказилди.
Тинтув вақтида М. Тошқодировга тегишли сумка ичида тегишли ҳужжати бўлмаган пневматик ўқ отар қуроли борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter