380 000 АҚШ долларига «барака» қилинган савдо... «емади»!
Етмиш сотих қуп-қуруқ ер майдони 380 минг АҚШ долларига «барака» қилинганди, бироқ савдо аянчли якун топди. Нега?
Воқеа мана бундай бўлди.
Фуқаро С.Т.га қарашли «S» фермер хўжалигига Тошкент вилояти Зангиота туманида 1.5 гектар ер майдони ажратилганди. Шунчаки эмас, албатта. Бундан мурод ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда мева сабзавотларини қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари қуриш эдики, туман ҳокими қарорга имзо чекканининг боиси шунда. Бироқ фермернинг ўғли ажратилган ер майдонининг қарийб ярмини сотиш пайига тушсами?! Аҳоли сони йилдан йилга ортиб борар экан, ернинг ҳар қаричи тиллога тенглашиб бораверади. Пойтахт биқинидаги туманда-ку, инчунин! Шу сабаб 70 сотих ер майдонига харидор ҳам тезда топилди. Келишилди: 380 минг АҚШ доллари.
Аммо савдо «емади»: харидор тегишли органга мурожаат қилиб улгурган экан: келишилган сумманинг 50 мингини олаётган пайтда қўлга тушди «сотувчи»!
Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотига таяниб хабар беришича, ҳолат юзасидан фирибгарлик айблови бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter