Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

24 та хонадон 37 мижозга сотилди. МЧЖ раҳбарига иш қўзғатилди

24 та хонадон 37 мижозга сотилди. МЧЖ раҳбарига иш қўзғатилди

Жиззах вилояти, Зафаробод туманида 24 та хонадон учун 37 нафар фуқародан пул ундирган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «I.C.» МЧЖ томонидан «Бўстон» МФЙ ҳудудида 4 қаватли 24 та хонадондан иборат турар-жой мажмуаси қурилган бўлсада, МЧЖ раҳбари Ж.К. яна қўшимча равишда 13 та хонадон учун фуқароларнинг жами 303,9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг