Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 400 дона пиротехника воситалари «пақиллаш»дан тўхтатиб қолинди

20 400 дона пиротехника воситалари «пақиллаш»дан тўхтатиб қолинди

Божхоначилар томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида яна бир ноқонуний ҳаракат фош этилди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.С. бошқарувидаги «Матиз» русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада автоуловнинг орқа ўриндиғида ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган жами 20 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг