Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 ёшли қизнинг номусига тегишда гумонланган шахс қамоққа олинган

14 ёшли қизнинг номусига тегишда гумонланган шахс қамоққа олинган

Фото: «ЎзА»

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этилган шахслар ҳамон жазосиз қолаётгани ҳақида маълумот берилганди. Сўнг Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов ушбу ҳолат ўрганилганини билдирганди.

Маълум бўлишича, 17 март куни 14 ёшли қизни ўғирлаш, номусига тегиш каби жиноят содир этилган шахслар жазосиз қолаётгани тўғрисида хабар эълон қилинганидан бир кун ўтиб, гумонланувчи А.Х. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

18 март куни А.Х. Жиноят кодексининг 118-модаси 3-қисми (шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Гумонланувчини қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида судга киритилган илтимоснома қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани судининг 19 мартдаги ажрими билан А.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, бу иш бўйича Ўрта Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан 2020 йил 30 сентябрда Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ички ишлар бўлими тергов бўлимига юборилган.

Суриштирув натижасига кўра, айбланувчи шахслар аниқланмаганлиги асоси билан жиноят иши 2020 йил 30 октябрда Жиноят процессуал кодексининг 1-қисми 1-бандига асосан тўхтатилган. Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари жабрланувчи томоннинг саъй-ҳаракати билан 2021 йил 13 февралда тикланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тошкент вилояти прокуратураси назорат қилиб бораётган тергов жараёнида вояга етмаган қизнинг номусига тегган шахсга қўйилган айблов Жиноят кодексининг 128-моддасидан (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 118-моддаси 3-қисмига (шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) ўзгартирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг