10 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди
Жорий йилнинг 3 февраль куни йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьялари А. Бахромов ва Ҳ. Саидов, Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф. Муродов, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси А. Жабборов, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси Ш. Абдижемилова, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялари И. Калниязов ва М. Бекимбетов, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси Д. Шоматова, фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Ж. Бобоназаров, жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман уди судьяси Ш. Амиров интизомий жавобгарликка тортилди.
Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берилмоқда.
Унга кўра, 2022 йилдан эътиборан суд тизимида очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш орқали судьяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилганлар ҳақида ҳам мунтазам очиқ ахборот бериб борилади.
Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони тизимда катта ўзгаришларга сабаб бўлди.
Таъкид этилишича, судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Шу боис барча судья бир хил мақомга эга. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани боис судьянинг зиммасидаги масъулият катта.
Ўз навбатида, судьянинг мақоми ҳамда масъулиятидан келиб чиқиб, уларнинг ижтимоий муҳофазаси кучайтирилди, фаолияти ҳақли эътирофга муносиблари рағбатлантириб келинмоқда. Куни кеча юқорида қайд этилган Фармонга асосан тизим тарихида биринчи марта жорий этилган «Ибратли судья» мукофотининг илк 16 нафар соҳиблари аниқланиб, тантанали равишда топширилгани бунга яққол далил.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров 2021 йилда Кенгаши қарори билан 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилганини (шунингдек, 220 нафар судья бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилганини) маълум қилганди. Уларнинг 19 нафари судьялик қасамёди ва «Судьялар одоби кодекси» талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра, 8 нафари бошқа ишга ўтгани, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter