«Ҳайдовчини чиқариб олишнинг иложи бўлмаган»
Жиззах вилоятининг Зомин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, туман ҳудудидан ўтган Қўқон–Жиззах А 376 йўлининг 256-километрида «Nexia» автомобили «Зил-138» юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда туманнинг Бешюз қишлоғида истиқомат қилган Б.Ў. бошқарувидаги «Nexia» тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчини автоуловдан чиқариб олишнинг иложи бўлмаган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Кўнгилсиз ҳодисага енгил машина ҳайдовчисининг ухлаб қолиши натижасида «Зил-138» йўлига чиқиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter