Зомин тумани ИИБ бўлинмаси биносида ишлаётган 7 нафар ишчи ҳалок бўлди
Жиззах вилояти Зомин туманида етти нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳараланиб вафот этди. Айни маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.
Унга кўра, шу йилнинг 19 ноябрь куни Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмасида қурилишидан ишлаётган етти нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган. Ишчилар бинонинг иккинчи қаватидаги битта хонадан ётоқхона сифатида фойдаланиб келишган. Ўша кечада хонадаги газ плитасини аввал ўчиришган, кейинроқ, ярим тунда яна ёқиб қўйилган. Бунинг натижасида сизиб чиққан ис гази фожеага сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилда совуқ кунлар бошлангач, Нукусда, Дўстликда ва Наманганда ҳам ис газидан заҳарланиш оқибатида қурбонлар бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter