Юқори синф қизлари оммавий муштлашишди
Ижтимоий тармоқларда мактабда юқори синф қизларининг жанжали акс этган видеолавҳа тарқалган. Бу воқеа жорий йилнинг 20 сентябрь куни Чироқчи туманида содир бўлган, дея Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотларига таяниб «Nasafnews» хабар берди.
Аниқланишича, Чироқчи тумани 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари 9, 10, 11-синфининг 3 нафар ўқувчилари 1-умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносига борган. Шу орада ўзаро гаплашиш вақтида жанжаллашиб қолишган. Уларнинг олдиндан келишмовчилиги бўлганлигини айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида жанжални келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.
Ҳозирда барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter