Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободдаги маҳаллани сув босди. Ёмғир ва шамол сабабчи эмас

Юнусободдаги маҳаллани сув босди. Ёмғир ва шамол сабабчи эмас

Видеолавҳалардан скриншот

Бугун ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани, 12-кварталдаги кўчалар ва кўпқаватли уйлар атрофини сув босгани ҳақида видеолар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

«Бугун соат 20:15 ларда Юнусобод тумани, Аҳмад  Дониш кўчасидан ўтган 600 диаметрли тоза ичимлик суви қувурида авария ҳолати кузатилди. 

Ҳозирда мазкур ҳудудда «Сувсоз» МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ва махсус техника иш олиб бормоқда.

Муаммо бартараф этилгунига қадар туманнинг 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16-мавзелари ва “Кулол” МФЙ аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотидан вақтинчалик узилди.

Айни пайтда юзага келган авария сабаблари ўрганилмоқда. Ичимлик суви таъминоти тонгги 06:00 да тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг