Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда янги қурилган уй ёниб кетди. ФВВ баёноти

Юнусободда янги қурилган уй ёниб кетди. ФВВ баёноти

Скриншот.

Бугун, 11 май куни соат 15:24 да Юнусобод тумани 14-даҳа «Севинч» МФЙда жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарувчилар етиб борган ва ёнғин қарийб 20 дақиқада ўчирилган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг 40 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф етишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб етилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг