Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда икки автомобил «новостройка» ҳандағига тушиб кетди

Юнусободда икки автомобил «новостройка» ҳандағига тушиб кетди

Бугун, 8 июль куни тахминан соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида қурилаётган янги бинонинг пойдевори учун қазилган ҳандақнинг бир четида ер ўпирилиш ҳодисаси содир бўлган.

Натижада ҳандақ четидаги йўлда турган «Матиз» ва «Спарк» русумли автомобиллар ҳандақ ичига тушиб кетган.

Ҳодиса тўғрисида ФВВга хабар келиб тушмаган. Тарқалган хабар юзасидан воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ ходимлари чиқиб, ўрганиш ишларини олиб боришган. Автомобиллар махсус техника ёрдамида ҳандақдан чиқариб олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг