Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юк машинаси тўсиққа урилиб ёниб кетди (фото)

Юк машинаси тўсиққа урилиб ёниб кетди (фото)

Фото: ФВВ

Бугун, 15 апрел соат 02:48 да Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 225 км, Қўшминор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси йўл транспорт ҳодисасига учради.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Намуна маҳаласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «DAF» русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилиши натижасида ёнғин келиб чиққан. Автомобил ва унинг юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Содир бўлган ёнғин Қамчиқ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 03-20 да тўлиқ ўчирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг