Юк машинаси «Lada Largus» билан тўқнашиб ёниб кетди
Бугун, 31 октябр куни М-39 Тошкент – Термиз автомобил йўлининг Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган «DAF» юк автомашинаси, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, «Lada Largus» енгил машинасига бориб урилган. ФВВ хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида юк машинасида ёнғин чиққан.
Иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:32 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:50 да ёнғинни ўчирган.
Юк автомобилининг салон, қисман юкхонаси ва унга ортилган маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter