Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходими «каттакон»нинг буйруғи билан жаримага тушган «Малибу»ни қўйиб юборди. Хўш?

ЙПХ ходими «каттакон»нинг буйруғи билан жаримага тушган «Малибу»ни қўйиб юборди. Хўш?

Видеодан скриншот. 

Тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ЙПХ ходими ва қора «Малибу» воқеаси айланмоқда. Унга кўра, жарима ёзаётган ходим бошлиғи буйруғи сабаб қоидабузарни қўйиб юборишга мажбур бўлган. 

Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов ҳодиса юзасидан муносабат эълон қилди. 

«Тошкент телеканали «Пойтахт йўллари» кўрсатуви орқали эфирга узатилган Олмалиқ шаҳрида ЙПХ инспектори билан бўлган воқеа ижтимоий тармоқлардаги деярли барча фаоллар томонидан муҳокамага қўйилмоқда.

Ҳолат юзасидан ёзилаётган изоҳларнинг асосий қисмини қўллаб қувватлайман.

Яъни, қуйи тизимда, қуёш тиғида кун бўйи хизмат қилаётган инспектор қоида бузган ҳайдовчини тўхтатса-ю, у ҳозир сенга кўрсатаман деб бошини баланди қилиб ўтирса.

Қўп ўтмай инспекторга юқоридан чиқиб, (қоидабузар) «ҳайдовчидан узр сўраб, қўйиб юбор. Оқ йўл тила» дейилиши шу инспекторнинг шаштини, ишчанлик обрўсини, ёйинки ғурурини синдиради»,— дейилади унда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Дурдона Очилова ҳам воқеани четда қолдирмади. Очиловага кўра, «агентлик томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Респубикаси Ички ишлар вазирлигига тегишли мурожаат юборилди.

Ўрганиш якунланганидан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилади».

«Ҳар йили йўлларда қоидабузарлар сабабли минглаб инсонлар ўлмоқда. Ва мана шунча инсоннинг ҳалок бўлишига шунақа ўзини қонундан устун деб биладиган «каттакон амалдорлар» ҳамда ўзлари қонунларни оёқ ости қиладиган йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбарлари ҳам сабабчи»,- дея ачиниб ёзди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг