Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспекторини урган ҳайдовчига чора кўрилди

ЙПХ инспекторини урган ҳайдовчига чора кўрилди

Фото: ИИВ

2021 йил 27 май куни соат 01:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Туркистон кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори «Matiz» русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи Д.С. дан тегишли ҳужжатларини тақдим қилишни сўраган. Ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим қилмаслигини айтиб, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келиб турганлиги сабабли уни нарколог кўригидан ўтказиш таклиф қилинганида ҳайдовчи автомашинадан тушиб, тўсатдан ЙПХ инспекторининг юзига уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса содир бўлган жой ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари иштирокида, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Д.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» банди ва 219-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг