Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёз чилласида Форишга сел келди

Ёз чилласида Форишга сел келди

Фото: Жиззах ФВБ.

30 июл куни соат 16:15 ларда Жиззах вилояти, Фориш тумани, Учма қишлоғида кузатилган қисқа муддатли ёғингарчилик натижасида ариқ сувлари кескин кўпайиб, айрим жойларида ўзанидан тошиб чиққан.

Жиззах ФВБ ҳодиса юзасидан баёнот берди. 

Ҳодиса ярим соатга яқин давом этиб, аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонларига жиддий талафот етмаган. Жабрланганлар йўқ.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига сел ва тошқинлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмаган.

Aйни вақтда ҳодиса жойида ФВБ ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият назорат остида, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел ойида Форишда кучли сел оқибатида жиддий талофат кузатилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг