Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёшлар меҳнат гузари»ни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди

«Ёшлар меҳнат гузари»ни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чортоқ тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилган.

Унда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Қ.Р. «Т.С.» МЧЖ раҳбари О.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида МЧЖ қарашли ер майдонда «Ёшлар меҳнат гузари» биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари ва 18 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг