«Ёнаётган Австралия»: ҳаккалар ўт ўчириш машиналарига тақлид қилишни бошлади (видео)
Собиқ комиссар Грегори Эндрюс ҳакка қандай қилиб ўт ўчириш машинасига тақлид қилаётгани тасвирланган видеони интернетга жойлади.
Кадрлардан кўриниб турибдики, тўсиққа қўниб олган қуш сайраяпти, аммо бу қуш овозини эмас, кўпроқ ўт ўчириш ёки тез ёрдам машинаси овозини эслатади.
«Бу мен учратган энг ҳайратли нарсалардан бири. Бугун Янги Жанубий Уэльс штатида ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машиналари овозини чиқаришни ўрганиб олган Австралия ҳаккасини учратдим», — дейди Эндрюс видеога шарҳида.
Эслатиб ўтамиз, Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида ўрмон ёнғинлари оқибатида янги йил кунлари етти киши қурбон бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter