Йирик фармкомпаниянинг қидирувдаги раҳбари Россияда ушланди
ATM Partners фармацевтика компанияси бош директори Муҳаммад Умаров кеча, 30 август куни Петербургда ушланди. Бу ҳақда рус матбуоти хабар берди.
Петербургда ҳам рўйхатдан ўтган Умаров шу вақтгача халқаро қидирувда эди. Ўзбекистонда у мулкка қарши жиноятда айбланмоқда. 2015-2019 йилларда Тошкентдаги ATM Partners компаниясида ишлаган.
Фаолияти давомида жиноий гуруҳ билан тил бириктириб, хорижий компанияларнинг думалоқ муҳрлари ва уларнинг раҳбарлари номидаги факсимилларга эгалик ҳуқуқини суиистеъмол қилган ва уларнинг ҳисобларидан 9,5 млн. долларга яқин пулни ўғирлаган. Кейин ғойиб бўлган.
ATM Partners дори воситаларини улгуржи нархларда етказиб берадиган Ўзбекистон бозоридаги энг катта компаниялардан бири ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter