Йигитчанинг қочгани қамоқхонагача бўлди
Қидирувда бўлган йигитча қайта жиноят содир этаётганида Сурхондарё вилоятида ушланди.
2023 йил 16 июль куни соат 05-00да Олтинсой тумани «Жобу» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Хўжаипок санаторияси»да дам олаётган Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 34 ёшли Т.Ю. вилоят ИИБнинг «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, санатория автотураргоҳида турган ўзига тегишли бўлган «Cobalt» русумли автомашинасини ўзи билан келган «Латиф» исмли таниши ўғирлаб кетганини маълум қилади.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу турдаги жиноятни содир қилганлиги учун судланган ва ҳозирда қидирувда бўлган вояга етмаган 16 ёшли З.Л. амалга оширгани аниқланиб, у бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомашина билан Сариосиё туман Сангардак маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида Сурхондарё вилоят ИИБ ЙХХБ ШМХ ЙПХ ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган З.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-модаси 2-қисми «а» банди (транспорт воситасини такроран ёки хавфли рецидивист томонидан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилган.
Ҳозирда, ушбу шахс бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳамда нима сабабдан яна ушбу турдаги жиноятга қўл ўрганлиги текширилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter