Яхши кўрган йигити томонидан зўрлангани айтилаётган 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди
Қарши шаҳар Қавали маҳалласида истиқомат қилувчи 2003 йилда туғилган қиз Ж. Ш. кеча кўп миқдорда дори истеъмол қилиб, ўз жонига қасд қилишга уринди. Ярим тунда дори ичган қизнинг отаси эрталаб уни ҳушсиз ҳолда топди ва шифохонага олиб борди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Ҳозирда қиз беҳуш аҳволда. Бу ҳақда «Nasafnews»га мурожаат билан чиққан қизнинг яқинлари бундай ҳолат биринчи марта кузатилмаётгани, аввалроқ қиз ўзини осиб, жонига қасд қилишга уринганини айтишди.
Хўш, эндигина 18 ёшга тўлган қизнинг жонига қасд қилишига нима сабаб бўлди? «Nasafnews» шу саволга жавоб олиш учун аввалроқ қизнинг ўзи билан суҳбатлашганди. Бугун эса қизнинг ота-онаси ҳам воқеа ҳақида куйиниб гапирди.
Қиз дастлаб биз билан суҳбатда 2020 йил октябрь ойида 2002 йилда туғилган йигит Қ. Ш.нинг қариндошини уйига боргани, у ерда йигит унинг номусига теккани, уйқу дори бериб мажбурлагани ва яланғоч ҳолатда суратга тушириб олганини айтди.
«Ўша куни бир аҳволда уйга қайтдим. Орадан вақтлар ўтгандан кейин, йигит яна менга қўнғироқ қилди ва турли смсларни ёзди. У телефонида менинг ялонғоч суратларим борлигини, агар яна жинсий алоқа қилмасам, бу суратларни ота-онамга ва қариндошларимга кўрсатишини айтди. Расмларни ўзига қурол қилиб олди. Кейинчалик суратларимни тарқатиб юборишидан қўрқиб, у билан 2 ёки 3 марта жинсий алоқа қилишга мажбур бўлдим».
Қизнинг қўшимча қилишича, йигит у билан ғайритабиий усуллар орқали жинсий алоқада бўлиб, турли жойларига жароҳат етказган.
Аммо экспертиза кўриниб турган ҳолатни рад этган. 2021 йил февраль ойида Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳам рад қилинган. Шундан кейин қизнинг ота-онаси мурожаат қилиб, турли ташкилотлар эшигида сарсон бўлмоқда. Улар адолат истамоқда.
«Nasafnews» томонидан олинган видеода қиз ва унинг ота-онаси воқеа ҳақида тўлиқ маълумот берган. Кейинги тафсилотларни яхшиси уларнинг ўзидан эшитинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter