Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободдаги дўконни ёқиб юборган шахс кимлиги маълум бўлди

Яшнободдаги дўконни ёқиб юборган шахс кимлиги маълум бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2022 йилнинг 18 августга ўтар кечаси соат 02.00 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида жойлашган дўкон ва гўзаллик салонида ёнғин содир  бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ўтказилган текширув жараёнида ёнғин 1981 йилда туғилган Н.Ж. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси («Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг