Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония «Симарон» қуршовида қолди, жабрланганлар бор

Япония «Симарон» қуршовида қолди, жабрланганлар бор

Фото: «Liveinternet.ru»

«Росбалт» хабар беришича, «Кунчиқар юрт»нинг камида 12 фуқароси «Симарон» тайфунидан жабрланди. Япон метеорологлари ушбу табиат ҳодисасини супертайфун деб таснифлашди.

«Симарон» ўзи билан кучли ёмғирни ҳам олиб келди, бу кўчки ва сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин.

«Kyodo» ахборот агентлиги ёзишича, июль ойида содир бўлиб 200 кишини ҳаётдан олиб кетган тайфундан жабр чеккан ҳудудлар бу сафарги тайфунга ҳам нишон бўлиши мумкин.

«Симарон» туфайли қарийб 140 мингта уй электр энергиясидан узилиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг