Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониялик мутахассислар иштирокида кооперацион биржа бўлиб ўтди

Япониялик мутахассислар иштирокида кооперацион биржа бўлиб ўтди

Фото: Тошкент аграр университети

Тошкент Давлат аграр университетида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши ҳамда ушбу тадбир доирасида В2В форматида кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг вакили, Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито, Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги вазирлигининг атроф муҳитни химоя қилиш ва халқаро ишлар департаменти бош директори ўринбосари Осаму Хаширомото ва бошқалар Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги муносабатлар ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар каби кўплаб соҳалар қатори қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Фото: Тошкент аграр университети

Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 2015 йилнинг 24–26 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган чоғида ўтказилган олий даражадаги учрашувларда икки томонлама манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга оид қатор ҳужжатлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланган эди.

Фото: Тошкент аграр университети

Таъкидлаш жоизки, кейинги йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида сув хўжалигини бошқариш, ирригация тизимларини такомиллиштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилган лойиҳалар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Айни пайтда эса мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, мутахассис кадрлар малакасини ошириш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилинмоқда.

Япония Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнот асосида изчил ривожланмоқда.

Йиғилишда томонлар аввалги 2016-2017 йилларда ўтказилган Қўшма ишчи гурухлар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган ҳамкорликни режаларининг ижроси ва келажакдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва аниқ режалари муҳокама этилди.

Жумладан, истиқболда қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилиги йўналишида табиатнинг ноқулай омиллари, турли касаллик ҳамда заракунандаларга бардошли, серҳосил навларни яратиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ресурстежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш, чорвачиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қўшимча қиймат ҳосил қилувчи - қайта ишлаш, сақлаш бўйича энг замонавий технологияларни тармоққа жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш каби қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида В2В доирасида ўтказилган кооперацион биржада Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япониянинг «Nomura» илмий-тадқиқот инситути, «Kindos Co.Ltd», «KINOSAWA Co. Ltd», «FYKADASYOUTEN Co.Ltd», «OYO Cоrporation», «Hokkaido Intellekt Tank», «Nissin» компания, корпорация раҳбарлари ва вакиллари, ҳамда япониянинг Тошкентдаги «Mitsubishi» ва «Marubeni Co.Ltd» корпорация ваколатхоналри раҳбарлари билан Ўзбекистон томонидан Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Узбекозиковкатхолдинг» Холдинг Компанияси, “Ўзагроэкспорт” Акциядорлик жамияти, «Узбекбаликсаноат», «Убекипаксаноат», «Узбекозик- овкатзахира» уюшмалари, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш ва қишлоқ хўжалиги навларини синаш марказлари тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари, фирмалар ўзларининг имкониятлари ва лойиҳалари билан ўртоқлашишди ва ҳамкорлик қилиш масалаларида музокаралар олиб боришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг