Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлда 400 минг долларга ер сотаётганлар қўлга тушди

Янгийўлда 400 минг долларга ер сотаётганлар қўлга тушди

Фото: Xabar.uz

Фуқаро С.Х.нинг Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБга қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ ЖҚББК ва ИЖҚКБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, С.Х. ўзининг жиноий шериклари билан биргаликда 2019 йилда Янгийўл туман ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Б.нинг номига тенг шерикчилик асосида «Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари» мажмуасини қуриш учун Янгийўл тумани «Чортоқ» маҳалласи ҳудудидан ажратилган 2,0 гектар ер майдонидан 1,0 гектарини С.Х.га 400.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишади. 

Шундан ўзаро келишилган пулларнинг 30.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг