Янги йил куни пастликка қулаган автомашина ҳайдовчиси вафот этди

Жорий йил 1 январь куни соат 15:45 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшган 1995 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, тўсиққа бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, пастликка тушиб кетган.
Натижада, автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, 2 январь куни шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter