Янги йил куни одам уриб қочган шахс ушланди

2021 йил 1 январь куни соат 21.00лар атрофида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг «Саксонкапа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «4К-592» автомобиль йўлининг 11-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, «Шўрчи-Олтинсой» йўналишида кетаётган номаълум транспорт воситаси ҳайдовчиси мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган пиёда, туманнинг «Бахштепа» МФЙда яшаган, 1985 йилда туғилган фуқарони транспорт воситасининг олд томони билан туртиб юбориб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Натижада 36 ёшли фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олиб касалхонада вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни туманнинг «Оққўрғон» маҳалласида яшовчи, ишсиз, 1995 йилда туғилган И.Р содир этганлиги ва ҳодиса содир бўлган жойдан олинган ашёвий далиллар унинг бошқарувида бўлган Нексия-2 русумли автомашинага тегишли эканлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 2 январь куни И.Р га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter