ХТБнинг 33 ёшли ходими уйидан жонсиз ҳолда топилган
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими масъули, бўлимнинг ходимлар бўйича мансабдори Ф.Р. ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда ХТБ мудири Наргиза Самадовага таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Шаҳар ХТБ мудирининг маълумот беришича, воқеа ходимнинг янги сотиб олган, аммо битмай қолган «дом»ида содир бўлган.
«Эшон шаҳит» томондан қурилиши битмай қолган уйлардан харид қилган экан. Айнан ўша ерда ўзини осиб қўйган», — дейди масъул воқеа ҳақида билганини айтар экан.
ХТБ мудирининг маълумот беришича, марҳум ўлимидан аввал икки кунга ишдан рухсат сўраган.
«Биринчи куни отамнинг тоби йўқ шифохонага олиб бораман деб рухсат сўраганди. Иккинчи куни эса таъзия чиқиб қолганини айтиб, бормаса бўлмаслигини билдирди. Шунинг учун рухсат бергандим», — дейди ХТБ мудири.
Таъкидланишича, бўлимнинг 33 ёшли ходими шаҳар ХТБда 2020 йил 11 мартдан буён фаолият юритиб келган. ХТБга ишга тайинланишидан аввал эса ДХХда фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter